Қисқача қизиқарли фактлар…
- Таниқли актёр Чарли Чаплин ўз қиёфадошлари ўртасида бўлиб ўтган танловда иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллаган.
- Ҳар 5 сонияда дунёда 5 нафар чақалоқ дунёга келади.
- Бир кунда болалар ўртача 400 марта, катталар эса 15 маротаба кулар экан.
- Одам ҳаёти давомида 5 та ер экваторига тенг масофани босиб ўтади.
- Болалар олти-етти ойлик пайтида ҳам овқат еб, ҳам баравар нафас ололади. Катталар бу ишни уддалай олишмайди.
- 2003 йили яна бир спорт тури расман таъсис этилган экан. У «Шахбокс» деб аталиб, бокс ва шахматни ўзида бирлаштирган.
- 100 ёшгача ва ундан кўп умр кўрганларнинг 80 фоизини аёллар ташкил этар экан.
- Одам терисидаги тирик организмлар ер юзининг жами аҳолисидан бир неча ўн карра кўпроқни ташкил этади.
- Дунё бўйича 365 миллион одам ўз шахсий компьютерига эга. Ер юзининг тенг ярим аҳолиси эса компьютер ва телефон нималигини билмайди.
- Дунёдаги энг новча халқ - голландияликлар.