December 22, 2019
Она ва бола бутун стадионни йиғлатди...
Она ҳеч қачон фарзандидан моддий манфаат кутиб, уни тарбияламайди. Унинг учун зурриёдининг соғлом улғайиши, ҳаётда ўз йўлини топиши, бахтли бўлиши ва ютуқларга эришиши кифоя. Мана шу йўлда бутун борлиғини беради, елиб югуради. Боласининг кичик бир муваффақиятини кўриш ҳам она учун баҳоси йўқ бойлик, олам-олам қувонч...
Кеча Италия А сериясида кўпчилик жуда таъсирли манзарага гувоҳ бўлди. «Интер» клубининг 17 ёшли ҳужумчиси Собостяно Эспозито Женоа билан кечган ўйинда профессионал фаолиятидаги илк голини урди. У ана шу голини ўз онаси билан нишонлади. Стадиондаги кўпчилик уларга қараб, кўз ёшларини тия олмади, деб ёзди Италия нашрлари.