December 4, 2019

Наманган шаҳрида махсус тактик машқи ўтказилди

Ички ишлар тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг жанговор салоҳиятини ошириш, жисмоний тайёргарликларини синовдан ўткзиш мақсадида жорий йилнинг 4 декабрь куни Наманган шахрида маҳсус-тактик машқи ўтказилди.

Машқ афсонаси бўйича шу куни соат 10.00да вилоят ИИБ навбатчилик қисмига Наманган шахар 1-йўналишда ҳаракатлаётган инкассация Давлат унитар корхонасига қарашли “УАЗ” русумли автомашинадаги 3 нафар инкассатор ходимлари Наманган шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган “Хамкорбанк”га пулларни топшириш мақсадида келишганда, 2 нафар номаълум қуролланган жиноятчилар автомашинага югуриб бориб, ўқ узгани ва автомашина хайдовчиси воқеа жойида вафот этгани, 2 нафар инкассатор ходимлари эса оғир яралангани Жиноятчилар эса автомашина салонида бўлган 2 та қопдаги жами 500 миллион сўм пулларни олиб, “Нексия” русумли автомашинага ўтириб, воқеа жойидан номаълум томонга кетганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Юзага келган вазиятни таҳлил қилиб, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан дарҳол шартли номи: «Қалъа», «Тўсиб ушлаш» ва «Сирена» махсус тезкор режалари ҳаракатга келтирилиши хакида қарор қабул қилинди. Воқеа жойига тезкор-тергов гурухлари юборилди. Наманган шахар худудида “Тўсиб ушлаш” ва “Сирена” махсус тезкор режалари асосида олиб борилган тезкор суриштирувлари натижасида 2 нафар қуролланган жиноятчилар, “Курашхона” МФЙ худудида жойлашган собиқ “Нотўқимачи” ишлаб чиқариш корхонаси қоравулини гаровга олиб, корхонага қарашли кўп қаватли бинонинг 6-қаватида яширинишганлиги аниқланди.

Олинган хабарга асосан, Наманган вилояти ИИБ, ДХХ, Божхона бошқармаси, ФВБ, Миллий Гвардия 82923-сонли, Прокуратура раҳбарлари ва тезкор гуруҳ аъзолари воқеа жойига етиб келди ва машқ режаси асосида жалб этилган куч ва воситаларни ягона бошқарувини таъминлаш мақсадида объект олдида ҳамкорликдаги тезкор штаб, шунингдек, жанговар бошқарув маркази, тезкор гурухлар, алоқа, таъминот ва разведка гуруҳлари ташкил этилди.

“Қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш, зарарсизлантириш ва гаровга олинган фуқароларни озод этиш” махсус операцияни ўтказишга Наманган вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажариш сафарбарлик отряди ва Миллий гвардиянинг тезкор ҳаракатланувчи махсус отрядлари жалб этилиб, жиноятчилар қўлга олиниб, зарарсизлантирилди хамда гаровга олинган фуқаролар озод этилди.

Машқ якунлангач Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Қодиров Дониёр Бахтиёрович рахбарлигида мухокама йиғилиши ўтказилди.

Махсус тактик машқи давомида тегишли хизматлар ва тузилмаларнинг куч ва воситалари билан тезкор бошқарувини амалга ошириш, объектларда қўпорувчилик ҳаракатларини содир этилишига қаратилган уринишларга чек қўйиш, гаровга олинган фуқароларни озод қилиш, уларни ушбу объектдан эвакуация қилиш, аниқланган портловчи воситаларни зарарсизлантириш, жамоат тартибини сақлаш, ёнғин, йўл ҳаракати ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, хуқуқбузарликларни олдини олиш, авария-кутқарув ишларини олиб бориш, тадбирга жалб этилган шахсий таркибни фавқулодда вазиятларда юқори даражада хизмат олиб боришлари амалда синаб кўрилди. Албатта бу каби тактик машқлар ходимларнинг ватан тинчлиги, эл осойишталиги йўлида янада шижоат билан ишлашга масъулиятларини оширади.

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.