January 16, 2020

ОИЛА-МУҚАДДАС ҚЎРҒОН!

Оила пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотин ўртасини маҳкам боғловчи ришта никоҳдир. Никоҳ-инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, эрта турмушни олдини олиш, турли кўнгилсиз холатларга барҳам бериш ва ажримлар сонини кескин камайтириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири саналади. “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Наманган вилояти бошқармаси томонидан вилоятдаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлов курсларида турли хил мавзуларда дарслар ташкил этилган.

Ана шундай дарс жараёнларида ДХА Наманган вилояти бошқармаси ходимлари ҳам бевосита иштирок этмоқдалар. Бошқарма томонидан Ижтимоий ҳамкорлик, оилани ривожлантириш бўйича давлат ва жамияти институтлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича маҳалла мутахассисларига ҳуқуқий тушинтиришлар берилди. Мавзуга оид саволларга бошқарма бошлиғининг ўринбосари Хусниддин Аҳмедов ҳамда ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўйича бош маслаҳатчи Ширин Исақовалар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати.