БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ
Ўзбек халқининг ўзига хос урф-одат, анъаналари борки, кўп йиллардан бери сақланиб, сайқалланиб келади. Булардан бири, ногиронлиги бор, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар холидан хабар олиш, уларни ижтимоий, маънавий қўллаб-қувватлашдир. Юртимиз бўйлаб нишонланадига хар қандай байрам тадбири борки, буларнинг иштирокисиз ўтмайди.
Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари шундай фуқаролар хонадонига бориб, уларнинг қувончига шерик бўлмоқдалар. Наманган шаҳар 6 кичик туман, 18 уйда истиқомад қилувчи Дониёрбек Қосимовнинг холидан хабар олиниб, байрам совғалари улашилди. Кутилмаган ташриф, Дониёрбекни кўнглини тоғдек кўтарди. Яна бир фуқаро 91 ёшни қаршилаган Халимохон ая Расуловани ҳам байрам билан муборакбод этилди. Онахон дориломон кунларга шукрона келтириб, яхши ва эзгу ниятда хонадонига ташриф буйирган шаҳар ДХМ ходимларини Янги 2020 йил билаб қутлаб, дуо қилдилар. Байрам йўқловлари вилоятимизнинг барча туманларида ҳам ўтказилмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати.