November 28, 2019

Уйқу билан боғлиқ муаммоларингиз борми...?

Уйқу билан боғлиқ муаммолар даврий равишда қайталаниб туриши мумкин. Масалан, хаво ортиқча исиб кетганда ёки совуганда, бир жойдан бошқа жойга кўчиб ўтганда (ётоғингиз алмашганда) ва бошқалар.

Бундай холатларда аптекадан уйқусизликка қарши препаратлар, жумладан мелатонин сотиб олишга шошилмаслик керак. Тўғри мелатонин ёрдам беради, аммо у хар холда гормон хисобланади.

Кўплаб илмий тадқиқотлар қондаги мелатонин гормони даражасини ортиши хужайра метаболизмини секинлатиши орқали уйқу чақириши тасдиқланган. Илгари айтиб ўтганимиздек мелатонин гормони ажралиши қуёш ботганда чироқнинг хира нури таъсирида стимулланади. Ёрқин чироқ нури эса мелатонин синтезини тормозлайди.

Шунингдек ёш ўтган сайин тез-тез юзага келадиган стресс холатлари хам мелатонин синтезини секинлатади. Шу сабабли врачлар уйқудан олдин телевизор кўрмасликни, тоза хавода сайр қилишни тавсия этади.

Синтетик мелатонин гормони муаммонинг ечими эмас. У организмнинг хусусий (эндоген) мелатонин гормони каби эффект бера олмайди. Уйқу цикллар бузилганда синтетик мелатонин уйқу индуктори вазифасини тўлиқ бажара олмайди. Ундан ташқари синтетик мелатонин ёш одамлар уни қабул қилганда бўйини ўсишини тўхтатади, бош айланиши ва бош оғриғи каби ножўя таъсирлар кўрсатиши мумкин.

Шундай экан уйқу бузилганда дори препаратларига мурожаат қилмасдан организмда мелатонин миқдорини оширувчи табиий меваларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Бошқача айгганда ётиш олдидан ананас, банан ёки апельсиннинг бирини истеъмол қилинг. Текширишлар ананас уйқу гормони даражасини 288% га, банан -180 % га ва апельсин 47 % га оширишини кўрсатади.

Қондаги қанд миқдорини ортиб кетмаслиги учун эса бир жуфт грек ёнғоғини ейишингиз мумкин.