December 19, 2019

ФИФА футбол терма жамоаларининг 2019 йил учун сўнгги рейтингини эълон қилди

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолди. Декабрь ойида бирорта ўйин ўтказмаган Вадим Абрамов шогирдлари 1289 очко (ўтган ойда ҳам 1289) билан 85-ўринда қолди. ОФК вакиллари орасида Ўзбекистон термаси 12-поғонадан жой олган.
Жаҳон Чемпионати саралашида битта гуруҳдан жой олган Саудия Арабистони 67-ўрин, Фаластин — 106, Яман — 144, Сингапур эса 157-ўринда қайд этилган.
Умумий рейтингда Бельгия ҳали ҳам пешқадамлик қилмоқда. Кучли ўнликда ҳам ўзгариш юз бермаган.
Қуйида ФИФАнинг янгиланган рейтинги келтириб ўтилган:
1. Бельгия — 1765 очко
2. Франция — 1733
3. Бразилия — 1712
4. Англия — 1661
5. Уругвай — 1645
6. Хорватия — 1642
7. Португалия — 1639
8. Испания — 1636
9. Аргентина — 1623
10. Колумбия — 1622

Осиё жамоалари
28. Япония — 1503
33. Эрон — 1489
40. Жанубий Корея — 1461
42. Австралия — 1457
55. Қатар — 1396
67. Саудия Арабистони — 1351
70. Ироқ — 1344
70. БАА — 1334
76. Хитой — 1322
79. Сурия — 1314
82. Уммон — 1303

85. Ўзбекистон — 1289
89. Ливан — 1269
94. Вьетнам — 1258
96. Қирғизистон — 1240
97. Иордания — 1238
99. Баҳрайн — 1225
106. Фаластин — 1238
...
144. Яман — 1071
...
157. Сингапур — 1020