2019 йилнинг «энг ёмон» пароллари рўйхати эълон қилинди
SplashData компанияси 2019 йил якунлари бўйича 100 та «энг ёмон» пароллар рўйхатини эълон қилди, деб ёзади Spot.
Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар барчага аён бўлган беш миллионтадан ортиқ паролларни таҳлил қилди.
2018 йил билан солиштирилганда биринчи ўрин ўзгармади. «Qwerty», «123123», «qwerty123» каби пароллар оммалашди. «Welcome» ва «princess» эса ўз ўрнини йўқотди.
2010 йилдан бери рўйхатдан ўрин эгаллаб келувчи «password» сўзи эса кучли учликдан тушиб қолди.
Шунингдек «1q2w3e4r», «qwertyuiop», «123qwe», «dragon» ва «lovely» пароллари рейтингга кириб келди. Ўтган йили пайдо бўлган «donald» пароли эса рейтингда пастлади.
Демак, ўтиб бораётган йил якунлари бўйича энг кучсиз 25 та парол:
• 123456
• 123456789
• qwerty
• password
• 1234567
• 12345678
• 12345
• iloveyou
• 111111
• 123123
• abc123
• qwerty123
• 1q2w3e4r
• админ
• qwertyuiop
• 654321
• 555555
• lovely
• 7777777
• welcome
• 888888
• princess
• dragon
• password1
• 123qwe