Кулинг умрингиз узоқ бўлади
* * *
Бир ёш бола дўконга кириб:
— Менга асал қуйиб беринг, - деб сотувчига идишини узатибди.
Сотувчи идишни асалга тўлдиргач, болакай унга:
— Пулини адам кечқурун бериб кетар эканлар, - дебди.
Жаҳли чиққан сотувчи, — Йўқ, - дебди-ю, асални қайта тўкиб олиб идишни болага қайтариб берибди.
Дўкондан чиққан болакай қўлидаги идиш ичига қараб:
— Адам рост гапирган эканлар. Бу ерда иккита нонга суртса етадиган асал чиқади, - дермиш хурсанд бўлиб.
* * *
Эр хотинига мақтанди:
— Қара, қанчалик кўп балиқ овладим!
— Бошимни қотирманг! Қўшнимиз уйга келишдан аввал балиқ сотадиган дўконга кирганингизни кўрибди…
— Нимасини айтасан… Балиқ кўплигидан ярмини дўконга топширишимга тўғри келди…
* * *
"Фақат нон билан одамнинг қорни тўймаса керак" - деб ўйлаган ошпаз шашликга озгина гўшт қўшиб юборибди.
* * *
Бир квартирада иккита ўртоқ яшар экан. Бир куни дўсти ҳаммомга кириб, бироздан сўнг шеригини чақираётмиш.
— Ўртоқ, шампун узатваргин!
— Ҳаммомда шампун кўп эди-ку?!
—Ҳаммаси "қуруқ сочлар учун" экан-да. Мен эса сочимни ҳўллаб бўлдим, - дермиш.
* * *
Никоҳ тўйида куёв жўра сўзга чиқиб дебди:
— Дўстим, сен уйланаётган қизни мен умуман билмайман. Шунинг учун сени табриклай олмайман...
Лекин мен куёв болани жуда яхши биламан. Шунинг учун келин бола афсус, сизни ҳам табриклай олмайман!