Наманган вилоят “Сувоқава” ДУК огоҳлантиради
Бугун, 26 ноябрь эрта тонг соат 5 лар атрофида Наманган шаҳар, Янгиқўрғон кўчаси (Гўзал дахаси, собиқ 2523-Автоколонна ҳудуди) дан ўтган Д-1000 мм ли магистрал сув қувурида катта носозлик содир бўлиши натижасида Курашхона сув иншоотидан “Дўстлик” сув қувури орқали сув узатиш соат 5-20 да тўхтатилди.
Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг Гўзал дахаси, Косонсой кўчаси (Қурилиш моллари бозори атрофи), И.Каримов кўчаси, 2, 3, 4, 5, 5а ва 6 кичик туманларда хамда Орзу, Елхон МФЙ ларда ичимлик суви таъминотида вақтинча узилиш бўлиб турибди.
Ҳозирда шаҳар “Сувоқава” филиали ҳамда марказий диспетчерлик хизмати томонидан содир бўлган носозликни тўлиқ бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Ичимлик суви таъминотида юзага келган ноқулайликлар учун “Сувоқава” маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.