Сайлов куни овоз бериш жараёни ва сайлов якунларини чиқариш босқичлари тўғридан тўғри намойиш этиладиган сайлов участкалари рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб ёмоқда ЎзА.
Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган тадбирда айрим сайлов участкаларига биометрик идентификация қилиш қурилмаларини ўнатиш, сайловларда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни, оммавия ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказишга оид масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси М. Абдусаломов МСК томонидан демократик ҳуқуқий давлатда сайловларни очиқ ошкора ташкил этиш, мамлакат фуқароларининг сайловга оид Конституцион ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш, ҳар бир сайловчига ҳоҳ у мамлакатимиз ҳудудида, ҳоҳ у хорижий давлатда истиқомат қилаётган бўлсин, сайловларда фаол иштирок этиш ва ўзи муносиб деб топган номзодга ихтиёрий, яширин овоз бериш ҳуқуқини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
МСК қарорига биноан, хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз бўлган сайловчиларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги баколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида 55 та сайлов участкалари ташкил этилган ва улар Тошкент шаҳрида тузилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 12 та сайлов округларига бириктирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазиаларнинг таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларинин ривожлантириш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги таклифига кўра ўзгартириш киритилган айрим сайлов участкаларига биометрик идентификация қилиш қурилмаларини ўрнатиш ишларини 15 декабргача якунлаш белгиланди ҳамда сайлов куни овоз бериш жараёни ва сайлов якунларини чиқариш босқичлари тўғридан тўғри намойиш этиладиган сайлов участкалари рўйхати тасдиқланди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига мувофиқ Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги кузтувчилар миссиясининг 25 нафар халқаро кузатувчиси аккредитациядан ўтказилди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампаниясини ёритиш юзасидан мамлакатимиз ва чет эл журналистларини аккредитациядан ўтказиш давом этаётгани ҳозирги кунгача 264 та маҳаллий ва 100 дан ортиқ хорижий оммавий ахборот воситалари аккредитациядан ўтказилганлиги маълум қилинди.