Наманганда электр энергиясидан 59 миллион сўмлик ўғирлик аниқланди
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, “Ўзэнергоинспекция” Наманган ҳудудий бўлими ва “Наманган ҲЭТК” АЖ ходимлари томонидан навбатдаги ўрганишлар ташкил этилди.
Унга кўра, Наманган шаҳаридаги Ҳамроҳ кўчаси 96-уйда жойлашган “Мухлисабону савдо сервис” ХКга тегишли бўлган ҳисобга олиш асбоблари кўздан кечирилганда электр энергияси ҳисоби учун ўрнатилган 100/5А ток трансформаторларининг кучланиш занжирлари узиб қуйилган ҳолда электр энергиясидан тўғридан-тўғри фойдаланаётганлиги аниқланди.
Истеъмолчи тармоқдан ажратилиб, Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди ва амалдаги қоидалар асосида 217 898 100 сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори аниқланди.
Шаҳарнинг Маърифат кўчаси, 35-уйда жойлашган “Файз тўқима саноат” МЧЖга тегишли бўлган ҳисобга олиш асбоблари ҳам шу тарзда ишлатилгани боис амалдаги қоидалар асосида 972 100 сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори истеъмолчига қўшимча равишда ҳисобланди.
Зарбдор МФЙ ҳудудида жойлашган “White House Buildings” МЧЖга тегишли бўлган ҳисобга олиш асбоблари кўздан кечирилганда “Электрҳисоб” дастури бўйича электр энергияси ҳисоби учун 200/5А ток трансформаторлари ўрнатилган бўлса-да, жойида 400/5А ток трансформаторлари ўрнатилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича электр энергияси ҳисоби қайта кўриб чиқилиб, истеъмолчига 54 206 997 сўм ҳисобга олинмаган электр энергия миқдорида етказилган зарар аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” Наманган ҳудудий бўлими.