Табиатда ёмон об ҳаво йўқ... Ишда содир бўлган ишқ савдолари

1977 йилда Эльдар Рязанов томонидан суратга олган афсонавий “Ишдаги ишқ” фильмига бу йил 42 йил бўлди.
Элдар Рязанов ушбу фильмини суратга олаётганда уни бу қадар муваффақият қозонишини сира хаёлига келтирмаган. Фильм прокатга чиқарилгач, уни 58 миллиондан зиёд томошабин томоша қилган. Картина Эмиль Брагинский ва Элдар Рязановларнинг ҳамкорликдаги яратган “Хизматдошлар” пьесаси асосида суратга олинган.

”Хизматдошлар” комедияси сценарийсини Рязанов билан Брагинскийлар 1970 йилда ёзишган. Комедия мамлакатнинг бир қатор театрларида намойиш этилиб, уни кино вариантини суратга олиш фикри Рязановдан чиққан.
Фильмдаги воқеаларнинг қарийб барча саҳналари битта иншоотда юз беради. Эътиборли томони шундаки, ушбу иншоотнинг икки бўлими Москванинг турли жойларида суратга олинган.
Фильми суратга олинган бино бугунги кунда ҳудудий аҳамиятдаги маданий ёдгорлик объекти деб тан олинган.
Мазкур бино Москванинг Петровка кўчасида жойлашган.
«Айнан шу бинода «Ишдаги ишқ» фильмининг қаҳрамонлари Калугина, Новоселцев ва бошқалар ишлаган статистика ташкилоти жойлашган. Қизиғи, аслида бу ерда бундай ташкилот ҳеч қачон бўлмаган»,-дейди Маданий ёдгорликлар департаменти бошлиғи Алексей Емелянов.

Дастлаб бу бино тўрт қаватли бўлган, 1931 йилда эса унга яна икки бино қўшилган. Турли йилларда бу ерда Соғлиқни сақлаш Москва бўлими, Дарё флоти вазирлиги бўлган. Айни дамда ушбу бинонинг биринчи қаватида ресторан, юқори қаватларида эса Денгиз ва дарё флоти федерал агентлиги жойлашган.

Фильм ижодкорлари қаҳрамонларнинг ижтмоий келиб чиқишига урғу бериш учун уларни Москванинг турли нуқталарида яшашга “мажбур қилишган”.
1978 йили фильмнинг муаллифлар жамоасига – Лия Ахеджакова, Владимир Накабцев, Элдар Рязанов, Эмиль Брагинский, Олег Басилашвилилар)га ака-ука Васильевлар номидаги Давлат мукофоти берилган.
1978 йилнинг “Энг яхши фильми”, Алиса Фрейндлих ва Андрей Мягковлар “Энг яхши актёр”лар деб топилган.

Картинада куйланган машхур тарона “У природы нет плохой погоды” шеърининг сўзлари Элдар Рязанов қаламига мансуб, қўшиқни Алиса Фрейндлих ижро этган.
Светлана Немоляеванинг хат юбориши тўғрисидаги воқеалар фильм муаллифларининг ҳамкасблари ҳатидан олинган. Прототипларнинг кимлиги ҳалигача сир сақланади.