БАЛОИ НАФС ОҚИБАТИ
Инсон хоҳиш-истакларининг чеки борми, бизнинг назаримизда айримларнинг истагида меъёр йўқдек. Дейлик, одам қанча иқтисодий бойиса, яна ҳам бой бўлишни истайверади. Луқмасини ҳалол йўл билан топаётганлар сахий, ўзидан ночорларга мадад қўлини чўзадиган бўладилар. Бироқ, орамизда айримлар борки, уларнинг ўзи тўйса ҳам кўзи тўймайди ёки нафси сўзига кириб инсон учун ўта мудҳиш бўлган жиноятларга шўнғийди. Унинг учун барибир, одамлар заҳарланиши, болалар ногирон бўлиб туғилиши, оилалар пароканда бўлиши, бегуноҳ, тирик етимларнинг кўпайиши. Фақат ўзини ўйлаган бундай кимсаларни энг оддий номланиши иродасиз, “худбин”дир.
Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Шуҳрат Жалолов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ана шундай нобакорлардан бўлиб чиқди. У 0,32 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ялтироқ қоғозга ўраб қора рангли курткасининг чап чўнтагига солиб кетаётганда ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилди.
Шунингдек, эндигина 25 ёшга қадам қўйган Салим Маърупов ҳам юқоридаги каби нопок қилмишда Шуҳрат Жалоловни ҳам ортда қолдирадиганлар хилидан экан.
Куни кеча, куппа-кундузи кўчада унинг ғайриоддий ҳаракатларидан гумон қилган ИИБ ходимлари холислар иштирокида ёнини текширишганда шимининг чап чўнтагида, қора целлофанга ўралган ўткир ҳидли қуритиб майдаланган, наша гиёхванд воситасига ўхшаш моддасини топишди. Экспертиза хулосасига кўра ”топилма” 10,0 грамм оғирликдаги “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси экан.
Ҳар икки ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ферузбек Убайдуллазода, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ катта тезкор вакили.
Азизбек Тўхтабоев, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакили.