«Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда, ФВВ ҳайдовчиларга тавсиялар билан чиқди
Гидрометеорология хизмати Марказининг берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 14 декабрь куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” давони ҳудудида кучли қор ёғиши, йўлнинг музлаши, туман тушиши, кўриш масофаси 50 метргача ёмонлашиши, шунингдек, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

ФВВ юқоридаги омилларни инобатга олган ҳолда, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратишни сўраган:
автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;
довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;
автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;
ҳайдовчиларнинг “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;
вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.
“Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олиш мумкин:
“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми - (95) 146-87-08, (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38.
Маълумот учун: “Қамчиқ” довонида айни вақтда қор ёғмоқда.