ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КИМ?
Хизматчи деганда, ҳарбий формадаги инсон кўз олдимизда гавдаланади. Ўша хизматчи инсонлар кимлар учун қўпол кўриниши мумкун, кимлар учун қаттиқ қўллик қилиши мумкин, лекин улар ўз вазифасини бажариш учун қасамёд қабул қилган, ўз жонидан ҳам шу юртнинг қонунини устун қўяди.
Ватан олдидаги бурчи биринчи ўринда туради, ҳарбийлар учун.
Улар кимларнингдир қош, қовоғига қараб юрмайди.
Мен кўп ҳарбий тадбирларда бораман, таклифларга биноан албатта, ҳарбийларнинг кўзларидаги шижоатни кўриб инсон янада ғурурга тўлади. Ҳарбийлар ҳам шу жамиятнинг бир қисмидан иборат, уларнинг ҳам ота, онаси, ака - укаси, опа - сингли, рафиқаси ва жондан азиз фарзандлари ҳам, бизнинг миллатдошимиз, ва юртдошимиздир.
Баъзи бир одамлар, "ойлигини оляпти, фалон пул буларнинг ойлиги" дейди, аслида-чи, бир тун эмас, бир соат постга наряадга туролмайди ўша оғзидан, боди кириб шоди чиқадиганлар.
Ҳарбий формани кийиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди, қолаверса уларнинг таркибида фақат ташқи муҳит эмас, ичкарида ҳам ўз ўрни бор, бўлмаса кўп тартибсизликлар юзага келади.
Мен ҳарбий одамни, айниқса Мудофаа хизматидаги, Чегара қўшинларидаги кишиларни меҳнатини қадрлайман иссиқ уйда ўтирган одам буни тушиниши жуда қийин. Кенг яланг жойда постда туриш эса фақат ва фақат мардларнинг иши.
Бугун қайси хизматчини кўчада, метро бекатида, ёки ташкилотлар олдида кўрмай, байрам билан табрикладим бир оғиз сўз билан юзларига табассум югурди...
Байрамингиз муборак бўлсин шижоатли, жасур ўғлонлар! ...
Бу шеър ҳам ўша ҳарбийларнинг таклифига кўра ёзилган эди.
ВАТАН ДЕБ ЯШАЙЛИК
"ҳарбийлар тилидан"
Юрт учун туғилган ўғлонман,
Мардман, жасурман қўрғонман!
Онамсен, отамсен, борлиқсен -
Ватан деб бонг урган мардонман.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб !
Чегаранг қўриқлаб тургайман,
Номингни ардоқлаб юргайман.
Нобакор кимсалар ёв боқса,
Отгайман, ургайман, қувгайман.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб !
Қўлимда, кўксимда - қуролим,
Кўкларга қилгайман парвозим.
Юрт учун, халқ учун қалқонман,
Тоғларда ўтгайдир, қиш - ёзим.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб.
Муқаддас заминсан эй онам,
Асрайман бўлмагин парвона.
Ватанни, севгайман содиқман,
Бу ватан мен учун ягона.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб.
Йигитлик бурчимдир, шонимдир,
Хизмат бу, энг тотли онимдир.
Душманга бошимни эгмайман,
Ватан бу ғурурим, оримдир.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик, ватан деб.
Сарҳадни асрайди посбонлар,
Ўктамлар, жасурлар ўғлонлар.
Сиз буюк юртимнинг фарзанди,
Мардонлар, ҳарбийлар, қўрғонлар.
Булбул ҳам яшайди чаман деб,
Ватан деб яшайлик ватан деб !
©Абдувоҳид Сувонов