December 19, 2019

Ўзбекистонда энг арзон гўшт қайси бозорларда сотилаётгани маълум қилинди

Мол гўшти (лаҳм гўштдан ташқари) 35 000 сўмдан 57 000 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижасига кўра 1 кг мол гўштининг (суйакциз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (35 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).

Қўй гўшти 38 000 сўмдан 64 000 сўмгача (килограмм)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 38 000 сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 64 000 сўмдан кузатилди.

Картошка 1 600 сўмдан 4 000 сўмгача (килограмм)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1 600 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 3 500 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижасига кўра пиёз маҳсулотининг минимал нархлан Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори»да 1 000 сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (3 500 сўм).

Сабзи 800 сўмдан 4 000 сўмгача (килограмм)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозор»да 800 сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да (4 000) сўмдан кузатилди.

Тухум 5 500 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (5 500 сўм). Максимал нархи эса Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да қайд этилган (10 000 сўм).

Гуруч 4 000 сўмдан 18 000 сўмгача (килограмм)

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори»да (4 000 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 13 500 сўмгача (1 литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (8 400) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (13 500) сўмдан кузатилди.

Шакар 5 200 сўмдан 6 500 сўмгача (килограмм)

Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 5 200 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори» ва «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да 6 500 сўмдан кузатилди.

Манба: "Дарё".