Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг қизи депутатликка ўз номзодини қўйди
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Мазкур сайловда номзодлар қаторида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири марҳум Абдулла Ориповнинг тўнғич қизи – Юлдуз Орипова ҳам номзодини илгари сурган. Унинг номзоди “Халқ” демократик партиясидан туман депутатлигига кўрсатилган.
Юлдуз Орипова 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1993 йилда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети рус филологияси факультетини тамомлаган.
Юлдуз Орипова журналистик фаолияти орқали яхши танилган. У кўп йиллар “Ёшлар” телерадиоканалида муҳаррир, бош муҳаррир, “Ўзбекистон овози” газетасида муҳаррир бўлиб ишлаган. Айни вақтда “Халқ” демократик партияси Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.