Рақамлар ва уларнинг сирли олами Туғилган ой рақами
Инсоннинг ҳиссиётлари ва маънавий аҳволи, шунингдек, унинг ҳаётий кучи туғилган ой санасига боғлиқ. Бу рақамни аниқлаш қийин эмас, бунинг учун биринчи 9 ойларнинг тартиб рақамини ўзгаришсиз олиб (январь -1, февраль – 2 ва ҳ.к.), октябрдан бошлаб эса икки хонали сонларни қўшиш керак. Масалан, декабрь ойининг рақами - 12,1+2=3га тенг бўлади. Туғилган ойнинг рақамини ҳисоблаб, унинг маъносини шарҳлаш керак.
Туғилган ойнинг сони 1га тенг бўлса
Бу ойда туғилган инсонлар ўз ҳиссиётлари билан яшайди. Уларни бефарқ ва бепарво қолдириш қийин. Руҳий ҳолатларига таъсир қиладиган ҳар қандай ҳодиса уларни безовта қилади. Уларнинг ҳис-туйғулари кучлияяяяяяяя. Бироқ кескин. Бу тоифа кишилар бирпасда кайфиятларини ўзгартиришлари билан бошқаларни ҳайрон қолдирадилар. Бир дақиқа олдин сизнинг олдингизда хушмуомала ва раҳимдил инсон турган эди, ҳозир эса у истеҳзоли ва сурбет одамга айланган. Бундай инсоннинг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтишини кузатиш ҳам жуда қийин. Ҳаётда учрайдиган қийинчиликлар уларни димоғдор кимсаларга айлантиради. Уларнинг совуққонлиги энг меҳрибон кишиларни ҳам ўзидан узоқлаштириши мумкин. Бундай кишилар ўз қарашларини бошқаларга зўрлаб ўтказадилар., бироқ уларга нисбатан қилинадиган озгина тазйиққа тоқат қилолмайдилар. Кимнингдир қарши фикрни айтмоқчи эканини пайқашса, дарҳол бундай инсонни дунёқараши тор ва замондан қолиб кетган деб, бостиришга ҳаракат қиладилар.
Туғилган ой рақами 2га тенг бўлса
Февраль ёки ноябрь ойида туғилган инсонлар ўзларининг эмоционал ҳолатини фақатгина тинч, дўстона муҳитда ифода эта оладилар. Яқин инсонлар орасида улар хайрихоҳ ва хушчақчақ бўладилар. Нотаниш одамлар орасида эса “ёпилиб” қоладилар. Бундай инсонлар жуда кўнгилчандирлар, улар яқин инсонларнинг руҳий ҳолатидан тез таъсирланадилар. Ҳатто узоқ масофада туриб ҳам улар оила аъзоларининг ёки дўстларининг кайфиятларини ҳис қилиб турадилар ва керак пайтда дарров уларга ёрдам қўлини чўзадилар. Бироқ кимдир уларга менсимай муносабатда бўлса ва уларнинг кўнглига тегиб кетадиган бўлса, у ҳолда ўша инсон билан алоқани узадилар ва бир умрга қора рўйхатга киритадилар. Бундай инсонларни иккита қарама-қарши гуруҳга киритиш мумкин: бирларининг иродаси кучсиз ва улар бировларнинг фикрига қарам бўлиб қолган; бошқалари эса аксинча, атрофдагилар иродасига қарши туришдан қўрқмайдиганлар. Иккала гуруҳдаги инсонлар кўнглини арзимаган ҳолатлар тез оғритиши мумкин. Вақт ўтиши билан улар хафагарчиликдан чиқишга ўрганадилар ва уларга парво қилмайдилар. Атрофдагилар тазйиқ ўтказмоқчи бўлганида улар сержаҳл, зиқна ва кек сақлайдиган бўлиб қоладилар.
Туғилган ой рақами 3га тенг бўлса
Бундай рақамли ойда туғилган инсонларнинг феъл-атворини олдиндан айтиб бўлмайди. Улар қувнаб кулишлари, бир дақиқадан кейин эса атрофдагиларни ҳайрон қолдириб йиғлашлари мумкин. Бундай инсонлар кўпинча ўзларини назорат қила олмайдилар. Эътиборга лойиқ бўлмаган энг аҳамиятсиз ҳодиса ҳам уларнинг кайфиятини тушириши мумкин.
Улар қаттиқ ғазабланганда йўлида учраган ҳамма нарсани йўқ қилиб ташлашлари мумкин. Улар келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларни ҳеч ўйламайдилар ва бирор ножўя иш қилиб қўйишлари мумкин. Лекин ғазабини ташқарига чиқаргач, улар тез тинчиб қоладилар, улар ҳозиргина йўқ қилиб юбормоқчи бўлган инсонларини қучоқлайдилар. Кексайганларида бу инсонларнинг ҳаётий кучлари тугайди ва кайфиятларидаги кичкина ўзгариш ҳам уларнинг соғлиқларига ёмон таъсир қилиши мумкин.
Давоми бор.