«Группага одам қўш ва пул ишла»
Дўстлар, хозирги пайтда интернет машенниклар болалаб урчиб кетган. Бугун сизларга шундай бир схема хақида гапириб бермоқчиман, дўстларинги зва яқинларингизга ҳам улашинг, айниқса ёши катта инсонларга.
Ҳуллас, хозир "Группага одам қўш ва пул ишла" деган схема бор, кўпчилик кўрган бўлса керак. Так вот, аслида бу ғирт машенниклар томонидан ишлатилинадиган енгил схема. Сиз группага одам қўшасиз ва бироз ўтиб сизга "Группа Админ" деган эшакмия ёзади. Сиз группага одам қўшганингиз учун фалон сумма ютиб олдингиз, карта рақамингизни юборинг дейди. Карта рақамдан кейин картангизни амал қилиш муддатини ҳам сўрайди (энг қизиғи пул ўтказиш учун бу муддат абсолютно керак эмас) ундан кейин эса, сиздан телефонингизга келган кодни сўрайди. Агар мана шу кодни ҳам берсангиз тамом, счетингизда бор пуллар билан ҳам хайрлашаверинг.
Қуйидаги расмда реал вазият акс этган, машеннини гапини қаранг "инновацион янги лойиҳа" эмуш Бу укамиз ҳам бир пасда карта рақамини ташлаб бергани ҳам кулгили.
Нима қилиш керак?
Биринчи навбатда шундай хат келса, хатни ёзган одамни профилига киринг, расмлари бўлса сақлаб олинг, тел рақами чиқса (реалликдан йироқ) сақлаб олинг, никнеймини ҳам. Кейин жавоб беришдан олдин ўйланг, қандай танловда қатнашган эдим деб. "Одам қўш ва пулли бўл" каби лойиҳалар абсолют фарс. МОШЕННИК! Хечқачон карта рақамингизни ҳам ва айниқса картангизга уланган телефон рақамига келадиган кодни берманг.
Бундан ташқари, мен фалонча пул топдим сиз ҳам шундай бой бўлишни хохлайсизми деб бошланган хар қандай реклама ва видеолар бу машенниклар. Хечким ўзини гуллаб яшнаётган бизнесини биров билан бўлишмайди. Лох бўлманг!
Ўйлашингиз мумкин, буни биламан мен деб. Лекин билмаганлар кўплиги ва шу машенниклар одамларни пулларини реал ўғирлашаётгани боис ҳам кўпайиб кетишди булар. Демак лох бор, соответсвенно унга машенник топилади. Бу нарсада банкларнинг асло айби йўқ. Ҳамма айб сизнинг ўзингизда бўлади. Бундай жирканч инсонларни жойи эса албатта қамағда. Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар шуларга нисбатан янада кучли кураш олиб боришади деган умиддамиз. Аммо сиз ҳам зийрак бўлинг дўстим. Ўз пулингни ўзинг асра!
@nurbekalimov.