Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Азиз Икромов Наманган вилоятига ташриф буюрди
Фарғона водийси ва Пойтахтни боғлаб турувчи Қамчиқ довони орқали ўтган йўл стратегик жихатдан жуда муҳим ҳисобланади. Шу боис ҳам бу йўлда фуқаролар, транспорт ва харакат ҳавфсизлигини таминлашга алохида эътибор қаратилади. Генерал-майор Азиз Икромовнинг Наманган вилоятига ташрифи ҳам айнан мана шу йўлда ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш учун ташкил этилган. Наманган мунтазам йўл патрул хизмати масканидан бошланди. Бу ерда ҳодимлар учун яратилган шароит, замонавий технологик қурилмалардан фойдаланиш имконияти ҳамда фуқароларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, керакли кўрсатмалар берилди. Сафар давомида Поп туманининг қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош қисмида хизмат қилаётган харбий хизматчилар билан учрашув ташкил этилди.
Шундан сўнг Наманган вилоятининг Поп, Чуст, Мингбулоқ, Наманган туманлари Ички ишлар бўлимлари ҳамда Йўл харакати ҳавфсизлиги гурухларининг фаолияти ўрганилди. Ҳодимлар билан учрашувлар давомида бугунги кун ички ишлар органи ҳодими учун биринчи навбатда қатъий интизом, берилаётган вазифа ва топшириқлардан кўзланган чинакам мақсадани яхши англаган ҳолда хизмат қилиш ҳамда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати юзасидан атрофлича ўрганиш, халқ манфаати учун хизмат қилишни ҳар куни ўз олдига мақсад қилиб қўйиш кераклиги такидланди.
Туманларда фаолият олиб бораётган Йўл харакати ҳавфсизлиги гуруҳлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб чиққан генерал-майор Азиз Икромов бу соҳада ҳам кўплаб янгиликларни амалга ошириш замон талаби эканлигини такидлади. Чекка ҳудудлардаги йўлларни талаб даражасига етказиш лозимлиги, йўл белгилари ва йўл чизиқларини ўз ўрнида бўлиши, йўл траснпорт ходисаларини олдини олишнинг муҳим жихати эканлигини айтиб, бу борада ҳам бир қанча топшириқлар берди.
Ташриф давомида шунингдек, Патрул пост хизмати баталъони, кинология хизмати, вақтинча сақлаш хибсхоналарининг ҳолати ва уларда ташкил этилган хизмат жараёнлари билан танишилди. Наманган шахрида янги қуриб битказилган махсус қабулхона биносининг очилиш маросимида иштирок этган генерал-майор Азиз Икромов мазкур бинонинг замонавий талабларга жавоб бериши кераклиги, энг муҳими инсон манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида этибор қилиш зарурлигини такидлаб ўтди.
Наманган шахри марказида вилоят Ички ишлар бошқармаси, соҳа хизматлари учун саф кўриги ўтказилди. Унда иштирок этган генерал-майор Азиз Икромов сафдаги ҳар бир ҳодим билан юзма-юз сухбатлашиб, уларга бугунги кунда қўйилаётган вазифалардан кўзланган мақсад ҳақида атрофлича тушунтириб ўтди. Жисмонан бақувват, ақлан етук бўлган ҳодим шу ватан тинчлиги учун хизмат қилишни энг олий бурч деб билса, ҳар куни ўз устида ишласа, тажриба орттирса бу нафақат соҳа ривожига балки мамлакат ривожига ҳам улкан ҳисса қўшишини ва бу масала ҳар бир ходимнинг хизмат вазифаси сифатида қабул қилиниши зарурлиги ҳақида фикр билдирди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.