December 5, 2019
Қозоғистонлик дизайнер архитектор Айбек Алмасов ўзи учун ўрмон ичида антиқа уй қурди
Архитектор йирик дарахт атрофини қуршаб олувчи ойнали слиндир шаклидаги уйни яратишдан мақсад шовқинли шаҳар ҳаётига замонавий дизайн ва табиат гўзаллигини уйғунлаштиришдир.
Алмасовнинг айтишича, ушбу лойиҳани у 2013 йилда бошланган.
“Мен ўрмонларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфини олдини олиш мақсадида бу муаммога ечим қидирдим. Ахир биз табиат билан уйғунликда яшашимиз лозим. Шунинг учун, мен дарахт атрофида ажойиб қувур шаклидаги шиша уйни яратдим”, - дейди Айбек Алмасов.