ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ 2019 ЙИЛДА…
Якунига етган 2019 йил барча соҳаларда бўлгани каби Давлат хизматлари агентлигида ҳам сермаҳсул йил бўлди. Хусусан, Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларида жисмоний ва юридик шахсларга 940 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан, 23 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари давлат рўйҳатидан ўтказилди. Мазкур рақамлар ўтган йилга нисбатан (2018 йил аҳолига 427 220 та хизмат кўрсатилган) икки баробарга ошган. Албатта, рақамларнинг ортиши биринчи галда хизмат турларининг кўпайишга боғлиқ бўлса, бошқа жиҳатдан янги Давлат хизматлари марказларининг қуриб фойдаланишга топширилгани бўлди. Шунингдек, марказ ходимларининг уйма-уй юриб олиб борган тарғибот тадбирлари, фуқароларга сайёр давлат хизматларини кўрсатилши натижасида улкан натижаларга эришилди.
2019 йилда 1000 дан зиёд мобил давлат хизматлари кўрсатилди. Бошқарма томонидан “Очиқ эшиклари куни” доирасида 15 га яқин сайёр қабул ва очиқ мулоқотлар ўтказилди. Бунинг натижаси ўлароқ 400 нафардан ортиқ фуқароларнинг давлат хизматлари билан боғлиқ муоммолари ўз ечимини топди. Бундан ташқари, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларида “Сиз тадбиркорга нима қилдингиз” шиори остида тадбирколик фаолияти билан шуғилланаётган, шу касбга меҳр қўйган вилоят аҳли билан учрашувлар ўтказилди. Юртимизда тадбиркорликка қаратилаётган эътибор сабаб, хорижий сармоядорлар иштирокидаги корхоналар сони кески ошишига эришилди.
Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан экспремент тарзда кўрсатилган 30 га яқин хизматлар кўрсатилди. Булардан, эски наъмунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ягисига алмаштириш, биометрик паспорт бериш ва яна бир қанча хизматлар фуқароларни мамнун этди. Аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида бу йилнинг ўзида 6 та бино қуриб фойдаланишга топширлиди. Қисқача қилиб айтганда паёнига етган 2019 йил том маънода унитилмас воқеаларга бой бўлди. Кириб келган 2020 йил бунданда юксак маралларни забт этишга, қилаётган ишимиз бунданда барокатли бўлишига умид қиламиз. Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, уларга тез ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш учун бор билим ва салоҳиятимизни сафарбар этиб, фуқароларни давлат хизматлари тизмига бўлган ишончини янада оширишга харакат қиламиз ва бунга интиламиз...
Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.