January 7, 2020

Тошкент Сити шу кунларда..

Тоғда хам, шахарда хам, зиёратгохларда хам одамлар маданияти, ўзини тутиши бир хил бўлиб қоляпти.
Мумкин бўлмаса хам ўзи тугул ёш фарзандларини қизил чекловдан олиб ўтади, жамоат жойида хорижий ва махаллий тамакини саситиб чекади, "Чекманг!!!" десангиз димоғингизга, хатто гўдакни юзига тутатиб "Ман уйингда чекмаяпманку" деб жеркиб сўкиб ташлайди "мужик" деб билиб ўзини. Ўнлаб туалетлар турганида она 5 яшар боласини очиқ табиатда хожатини чиқарганини ўзим кўрдим.
Эртага бу бола чоррахада хам қизилга тўхтамайди, челак турганда хам ахлатини ерга улоқтиради, машинаси эшигини очиб чоррахада нос тупуради, чаласига уялмай баклашкадаги сув билан оғзини ғар-ғара қилиб чайиб барчага томоша бўлади.
Илгари ёши катталар бировни боласи бўлса хам танбеҳ ва дакки берардилар, насихат қилардилар? Қани бу авлод?
Одамда маданият, одоб, истихола, фаросат ё бўлади ё умуман бўлмайди.
Бир қарич Ватан заминига зор миллатлар бор бугун дунёда, биз эса муқаддас Она заминимизга нос тупуриш ва ахлат ташлаш билан оворамиз...
Минг афсус...
Давлат Қодирийни қайтараётганида, Хоразмий мактабларини очаётганида, қишлоқу-шахарлар янгиланаёткан бир даврда миллат нима қиляпти, Миллат Ўзлигини қачон англайди?
Зангиота мажмуасими, қадим Самарқанду-Бухоронинг зиёратгохлари, Сангардак сув масканими, Чимён, Зомин тоғларими, Тошкент ситими манзара бир хил.. Ахир биз кўхна тарих шодасидаги бир марваридку деб кўксимизга урамиз, нахотки унутдикми шуни?
Фалончилар авлодимиз деб уларни номини айтиб шундай қилишимиз уят эмасми?
Қачон миллат буни англайди?
Ўз уйини ифлос қилмайдику инсон, Ўзбекистон катта уйимиз, буюк Ватанимиз эмасми?
Нима чора кўриш керак деб ўйлайсизлар?

Шерзод ҚУДРАТХЎЖАЕВ.