Вилоят ҳокими ўринбосари Окибжон Инамов Макка ва Мадинада Наманган инвестицион салоҳияти тақдимотини ўтказди
Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлардан иборат 20 кишилик вилоят гуруҳи Ўзбекистон делегацияси таркибида Саудия Арабистонида бўлиб турибди.
Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ташриф доирасида Маккада ташкилланган Саудия Арабистони — Ўзбекистон бизнес-форумида Окибжон Инамов Наманганнинг инвестицион салоҳияти тақдимотини ўтказди. Форум ишида Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Аҳадов ҳамда Саудия подшоҳлиги ивестициялар вазирлиги вакили Баден Бин Муҳаммад Алмуфкаи иштирок этдилар. Саудиянинг 30 дан ортиқ компанияси вакиллари қатнашган ушбу форумда наманганлик тадбиркорлар фаол иштирок этишди. В2В форматидаги учрашувлар давомида дастлабки келишувларга эришилди. Саудиялик инвесторлар Намангандаги қатор соҳаларга сармоя киритишга қизиқиш билдиришди.
Вилоятимиз делегацияси вакиллари Мадина шаҳри савдо-саноат палатасида маҳаллий тадбиркорлар билан ҳам учрашди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов мадиналик ишбилармонларни Наманганнинг инвестицион ва экспорт салоҳияти билан таништирди.
Намаган шаҳридаги "Соф асал", "Истиқлол дизайн", "Мехмаш" , "UG inshaat", "Барқарор ривож", "Истиқлол жавоҳири" каби корхоналар учрашувда ўз маҳсулотлари экспорти бўйича музокаралар олиб борди.
Саудия тадбиркорлари билан ушбу мамлакатга Наманган гуллари экспортини йўлга қўйиш имкониятлари ҳам муҳокама қилди.
Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Улуғбек Мақсудов ташриф чоғида делегациямизга ҳамроҳлик қилмоқда.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.