December 17, 2019

Франциядаги иш ташлашлар 600 кмлик тирбандликни келтириб чиқарди

Францияда пенсия ислоҳотига қарши 12 кундан бери давом этаётган иш ташлаш оқибатида Парижнинг Иль-де-Франс регионидаги йўлларда 600 кмдан узунроқ тирбандликлар юзага келди.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, 16 декабрь эрталабга келиб йўллардаги тирбандлик 630 кмгача етган.

Францияда ҳукумат томонидан эълон қилинган пенсия ислоҳотига қарши 5 декабрдан бошлаб умуммиллий иш ташлашлар давом этмоқда. Бу ислоҳот натижасида баъзи французлар, жумладан транспорт соҳаси ишчилари пенсияга чиқишдаги бир қатор имтиёзлар ва махсус тартиблардан маҳрум бўлишлари мумкин.  

Ҳокимият танқидларга ислоҳот оз миқдордаги пенсияга эга аҳоли қатламларини ҳимоялашга қаратилгани билан жавоб қилган.

Охирги маълумотларга кўра, Елисей саройи иш ташлашлар ортида ислоҳотларни бекор қилишга қарор қилди. Шундан кейин ислоҳот куратори Жан-Пол Делевуа истеъфога чиққан.