December 27, 2019
Қозоғистонда бортида 100 киши бўлган йўловчи самолёти ҳалокатга учради
Олмаотадан Нур Султонга парвоз қилган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Олмаота аэропорти Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Қайд этилишича, Bek Air авиакомпаниясининг самолёти бортида 100 киши бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, авиаҳалокат оқибатида омон қолганлар бор.
Ҳодиса рўй берган жойда - Олмаота аэропортига яқин ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳозирги вақтда 7 киши ҳалок бўлгани маълум.
Қозоғистон бош вазирининг топшириғига кўра, бош вазир ўринбосари бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди.