Instagram кибербуллингга қарши кураш сабаб лайклар ҳисоблагичини олиб ташлайди
Instagram лайклар сонини яшириш функциясини синовдан ўтказмоқда, назарияга кўра ушбу ҳаракат фойдаланувчилар фаоллигини оширади. Бу ҳақда CNBC хабар берган.
Ички тадқиқотлар ҳақида Instagram’даги мутахассислардан бири CNBC нашрига маълумот берган ва фойдаланувчиларнинг камроқ лайк йиғган постни тезда ўчириб ташлаши маълум бўлганини билдирган. Тахминларга кўра, ҳисоблагичлар бўлмаса фойдаланувчилар фаоллик билан постлар ёзиб, уларнинг оммавийлиги ҳақида камроқ қайғуради. Ушбу назарияни амалда қўллаган Facebook раҳбарияти керакли натижага эришган.
CNBC нашри Instagram’нинг лайклар ҳисоблагичларидан воз кечишига расмий сабаб ҳам борлигини ёзган. Instagram раҳбари Адам Моссери ушбу чорага кибербуллингга қарши кураш мақсадида ўтилаётганини маълум қилган.
Instagram лайклар сонини кўрсатишни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида апрель ойида маълум қилинган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар эътиборини лайклар сонига эмас, балки ўзлари эълон қилаётган видео ҳамда фотомаълумотларга эътибор қаратиши тарафдори бўлмоқда.
Лайклар сонини яшириш функциясини айрим давлатларда тест қилиш бошланган, ноябрь ўрталарида ушбу функция бутун дунёда синовдан ўтказила бошланди.
Буллинг (инглизча «дўқ қилиш», пўписа қилиш», «зўравонлик») — ижтимоий моҳияти бошқаларни қўрқитиш, камситиш, жисмоний ва руҳий босим қилиш йўли билан ўзига бўйсундириб олиш.
Кибербуллинг эса интернет орқали виртуал тармоқ фойдаланувчиларини, айниқса, ёшларни ҳақоратлаш, камситиш ва шу билан бирга, уларда бундай хатти-ҳаракатларга рағбат уйғотиш жараёни.