Рақамлар ва уларнинг сирли олами Туғилган ой рақами
Инсоннинг ҳиссиётлари ва маънавий аҳволи, шунингдек, унинг ҳаётий кучи туғилган ой санасига боғлиқ. Бу рақамни аниқлаш қийин эмас, бунинг учун биринчи 9 ойларнинг тартиб рақамини ўзгаришсиз олиб (январь -1, февраль – 2 ва ҳ.к.), октябрдан бошлаб эса икки хонали сонларни қўшиш керак. Масалан, декабрь ойининг рақами - 12,1+2=3га тенг бўлади. Туғилган ойнинг рақамини ҳисоблаб, унинг маъносини шарҳлаш керак.
Туғилган ой рақами 4га тенг бўлса
Туғилган ойи рақами 4га тенг бўлган инсонларни ўз ҳиссиётларини намоён этаётганларида 4 рақами босиб туради. Кўпчиликнинг кайфияти улар кайфиятига таъсир қилади. Шунинг учун уларга кўпроқ хушчақчақ ва яхши инсонлар орасида бўлиш тавсия қилинади. Бу вазият уларнинг руҳий ҳолатларига ижобий таъсир қилади. Улар аввал ўз суҳбатдошларининг кайфиятини аниқлашга ҳаракат қиладилар, шунга қараб хурсанд ёки ғамгин бўлишга қарор қиладилар. Агар бундай инсонларни зерикиш ёки ғамгинлик қуршаб олса, улар барча салбий ҳиссиётларини йиғиб, дарров дилгир бўлиб оладилар. Оғир вазиятларда эса бу невроз, яъни марказий нерв тизимининг бузилишига олиб келиши мумкин. Ҳиссиётларини яширишга ҳаракат қилмай, аламларини уларга бўйсунадиган кишилардан оладилар. Шу тариқа улар энг зарур ходимларини ўзларидан четлатишлари мумкин. Бундай инсонлар учун энг яхшиси улар кайфиятини мувозанатга келтирадиган ҳаётсевар, гина сақламайдиган ходим билан ҳамкорликда ишлашдир.
Туғилган ой рақами 5га тенг бўлса
Бу ойда туғилган инсонлар ҳаётсевардирлар. Бутоифа кишиларни нг ҳиссиётлари енгил ва юзаки. Улар бошқаларни тез хафа қилиб қўйишлари мумкин, чунки аввал сўзлаб, кейин ўйлайдилар. Улар луқмаларга аҳамият бермайдилар. Муаммоларга ва зиддиятларга кулги билан қарашади. Атрофдагиларнинг гапларини тўғри қабул қилишга ҳаракат қилишади. Танқидни ҳам табассум билан қабул қилишади. Уларни кўпинча калтафаҳм одамлар сифатида кўришади. Аслида, бундай эмас. Улар шунчаки ҳаёт ва бошқа инсонларга ҳаддан ташқари оптимистларча қарашади. Бундай инсонлар кимдир атайлаб бошқа одамни хафа қилиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилишмайди. Терс, қўпол ва оғир гапга жавобан улар қуйидагича ўйлашади: “Мен уни нотўғри тушундим”. Мазахни улар ўзига хос юмор сифатида қабул қилишади. Бундай инсонлар эрки чеклангандагина тажовузкорлик ва ғазабнок бўлиб қоладилар. Шундан сўнг улар ёлғизланиб, атрофдаги ҳеч нарсадан таъсирланмайдилар.
Туғилган ой рақами 6га тенг бўлса
6-ойда туғилган инсонлар содда ва очиқкўнгил. Бундай инсонлар ҳақида қуйидагича ўйлашади: ўйламасдан гапиради. Улар камдан кам ҳоллардагина кимгадир қаттиқ боғланадилар, бироқ ҳаммани дўст сифатида кўришади. Агар жамият бирор кишини қабул қилмаса, улар шу кишига нисбатан яхши муносабатда бўлишса-да, алоқани узишади. Бошқалар фикрига ўта таъсичандирлар. Бундай инсонлар ўз ота-оналарини жудаям қадрлашади ва уларнинг хоҳиши билан ҳатто севимли инсони билан ҳам ажралишга тайёр. Улар меҳмон кутишни ёмон кўришади, бироқ ўзлари тез-тез таклифсиз меҳмонга бориб туришади. Уларнинг ташрифи мезбонларни хурсанд қилмаганини кўришса, хафа бўлишади. Пулнинг қадрига етишмайди. Улар қачонлардир, кимдандир қарз олганини унутадилар-да, вақти келиб, улардан қарзни қайтариб беришни сўраб келишса, тушунмай ҳайрон туришади. Одамлар орасида бўлишни ва гавжум зиёфатларни яхши кўришади. Уларга қўйиб берса, бирорта ўтиришни қолдиришмайди. Қариндошлик ришталарини мустаҳкам деб билиб, кўплаб муаммоларни ечиб беришларини кутадилар. Бундай инсонлар иродаларини мустаҳкамлашлари лозим.
Давоми бор.