2019 ЙИЛ 10 ДЕКАБРЬ КУНИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШЛАР КУТИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 10 декабр сешанба куни “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария холатларини олдини олиш мақсадида, вилоятнинг:
- Наманган шаҳридаги 110/6 кВли “Ойдинкўл” ва 110/6 кВли “Шўро” нимстанцияларида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Наманган шахрининг “Сохибкор”, “Гулпора”, “Янги Қурилиш”, “Илғор”, “Амир Темур”, “Маданий-Маориф”, “Якка Сада” ва “Янги Хаёт” МФЙлари ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
- Поп туманидаги 110/35/6 кВли “Уйғурсой” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Поп туманининг “Туркистон” МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
- Уйчи туманидаги 110/35/10 кВли “Каптекс” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Уйчи туманининг “Оқтош”, “Тепасарой”, “Боғ” “Янгичек”, “Умид”, “Қўрғонча” ва “Навоий” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
- Учқўрғон туманидаги 110/35/10 кВли “Қўғай” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Учқўрғон туманининг “Қўғай”, “Наъмуна”, “Исломобод” “Учёғоч”, “Нуробод”, “Шархочек”, “Истиқбол”, “Қўғай Ўлмас”, “Бахриобод” ва “Ёрқинбойчек” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
- Чуст туманидаги 110/35/10 кВли “Олмос” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Чуст туманининг “Булоқбоши”, “Тошқўрғон” ва “Машхад” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
- Янгиқўрғон туманидаги 110 кВли “Исковот-2” электр узатиш ҳаво тармоғида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Янгиқўрғон туманининг “Поромон”, “Оқтепа”, “Маданият” ва “Хадикент” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўралади !
"Наманган ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати.