December 13, 2019

Наманган вилоятида ҳам муддатидан аввал овоз бериш жараёнлари бошланди

13 декабрь куни Халқаро матбуот маркази Наманган вилояти бўлимида сайловлар жараёнининг ёритилиши юзасидан журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Вилоят сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази раҳбари ўринбосари Гулчеҳра Бувамирзаева муҳим сиёсий тадбирни кенг оммага етказиш, холислик ва шаффофликни таъминлаш борасида вилоятдаги ОАВда ёритилган материаллар хусусида ахборот берди.

Шу кунга қадар 900 га яқин кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар эълон қилинди. Интернет нашрларида эса 50 га яқин ахборотлар чоп этилди.

Маълумот ўрнида, айни вақтга қадар Наманган вилоятида 263 нафар фуқаро муддатидан аввал овоз берган. Улар орасида 46 нафар 100 ёшдан ошган ва бир нафар 116 ёшли фуқароларимизнинг борлиги ҳам аҳамиятлидир. Айни пайтда вилоятимизда муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Шунингдек, вилоятда 37989 нафар ўн саккизга тўлган ёшлар бу йилги сайловларда илк бор овоз беришади.