November 22, 2019
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашининг мажлислар залида жорий йилнинг 22 декабрь кунида бўлиб ўтадиган сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутатлик сайловларида партиянинг самарали иштирокини таъминлаш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда бўлажак сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, депутатликка номзодлар, партия кузатувчилари ва ишончли вакилларини сиёсий, ҳуқуқий билимини ошириш, сайловчилар билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда сайловолди тарғибот жараёнларида замонавий PR-технологиялардан фойдаланиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.