December 5, 2019

Қонун-мустахкам, тинч ва тотув ҳаётнинг манбаидир!

Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштиришга, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишга замин яратди.

Шу билан бирга, мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва стратегик устувор вазифалари суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришни талаб этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, учта асосий, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш; фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш; одил судловга эришиш даражасини ошириш устувор йўналишларини белгилаб берди.

Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман суди одил судловни амалга оширишда Президентимизнинг судларга билдирган ишончларини оқлаш мақсадида “Судьянинг онгида-адолат, тилида-ҳақиқат, дилида-поклик ҳукмрон бўлиши керак” шиори остида 2019 йил 11 ойи давомида қуйидаги ишларни амалга оширди.

Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман суди томонидан 2019 йил 11 ойи давомида жами 142 нафар шахсга нисбатан 108 та жиноят ишлари кўрилган, шундан 114 нафар шахсга нисбатан 81 та жиноят иши ҳукм чиқариш билан, 28 нафар шахсга нисбатан 27 та иш ҳаракатдан тугатиш билан якунланган.

Ҳукм чиқариш билан якунланган 114 нафар шахсдан 3 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми, 25 нафар шахсга нисбатан жарима, 30 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш, 23 нафар шахсга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишлари, 25 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси, 6 нафар шахсларга нисбатан шартли ҳукм қилиш, 2 нафар шахсни жазодан озод қилиш ва 1 нафар шахсга жазо тайинламасдан ҳукм чиқариш билан тамомланган.

Туман суди томонидан 2019 йил 11 ойида кўрилган жиноят ишларидан 65 таси, яъни 48,15 % ишлар сайёр суд мажлисида кўрилган.

Туман суди томонидан 19 та оммавий ахборот воситалари орқали, 59 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Жумладан, аёлларга нисбатан ҳисобот даврида 19 та жиноят иши 24 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари тамомланиб, 2 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари ҳаракатдан тугатилган, 22 та шахсга нисбатан ҳукм чиқарилиб, 3 нафари жарима жазосига, 3 нафарига аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси, 7 нафар шахга озодликни чеклаш жазоси, 3 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 2 нафар шахсларга нисбатан оқлов ҳукми ва 4 нафар шахсларга нисбатан ЖК 72-моддаси қўлланилиб, шартли ҳукм қилинган.

60 ёшдан ошган шахсларга нисбатан ҳисобот даврида 3 та жиноят иши
3 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилиб, 1 нафар шахсга жарима жазоси тайинланган, 1 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 1 нафар шахсга нисбтана ҳаракатдан тугатилган.

Вояга етмаганлар нисбатан ҳисобот даврида 2 та жиноят иши 4 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилиб, 3 нафари жарима жазосига, 1 нафарига нисбатан жазо тайинламасдан ҳукм чиқарилган.

Сардобек Абдусаттаров, Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг раиси.