Беш ташаббус доирасида
Ўқувчи ёшлар ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида беш муҳим ташаббус доирасида турли хил тадбирлар ўтказилмоқда. Мен ўзим раҳбар бўлган синф ўқувчилари ўртасида ана шу ташаббуснинг йўналишлари бўйича алоҳида-алоҳида тадбирлар ташкил этмоқдаман.
Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар бандлигини ошириш, шу орқали ижтимоий фаоллигини кучайтириш йўналиши бўйича қизлар иштирокида турли ҳил таом тайёрлаш, уй-рўзғор юмушлари бобида мусобақа ташкил этдим. Унда жажжи қизларимиз ҳам кўп нарсага қодир эканликларини амалда исботладилар. Моҳларой Тўлқинова, Севинч Йўлчибоева, Дилафруз Абдуллаева, Зарина Аҳмедовалар енгил таомлар тайёрлашга “қўллари келиб қолгани”дан қувондим. Уларга фахрий ёрлиқлар топширдим.
Бир сўз билан айтганда беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирлар ўқувчиларимда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Сожида Қўчқарова, Тўрақўрғон туманидаги 3 мактаб ўқитувчиси.