January 14, 2020

Йилига 200 та китоб ўқиш сири

Мутолаа учун вақт топиш

«Ҳар куни 500 варақ ўқинг. Билимлар мураккаб фоиз каби тўпланиб боради. Кўпчилик буни амалга ошира олади, бироқ кафолат бераманки, бундай қилмайди».

Уоррен Баффетт, тадбиркор, инвестор.

Агар китобни кам ўқийдиганлардан бўлсангиз, 200 та китоб нореал рақам, кунига 500 варақ эса – кутубхоначининг режими бўлиб кўриниши мумкин. Аслида бу исталган кишининг қўлидан келади.

Келинг, ҳисоблаб кўрамиз. Мутолаа тезлиги дақиқасига 200 та сўзга яқин. Ўртача ҳажмли китобда деярли 50 мингта сўз мавжуд.

200 китоб × 50 000 сўз = 10 000 000 сўз

10 000 000 сўз / дақиқасига 200 сўз = 50 000 дақиқа

50 000 дақиқа/ 60 дақиқа = 833 соат

200 та китоб ўқиш учун йилига 833 соатни мутолаа учун сарфлаш керак. Кунига 2-3 соат. Бу вақтни қаердан олиш керак?

Нима учун ижтимоий тармоқларни китобга алмаштириш лозим?

Сизнинг маълумотга бўлган муносабатингиз ўзгаради

Ижтимоий тармоқлар – кичик маълумотлар тўплами: хабарнома, расм, гифкалар. Мия бу каби енгил парҳезга кўникади ва диққатингизни бир жойга жамлаш тобора мураккаблашади. Китоб мутолааси – бир предметга узоқ муддат давомида диққатни жамлашдир.

Ижтимоий тармоқларни китобларга алмаштиринг. Шу йўл билан мияга зарурий нарсаларга эътиборни қаратишда ёрдам берасиз.

Ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсиридан халос бўласиз

Информацион чиқиндидан хотира ва диққат азият чекади. Қарорларни қабул қилиш ва ҳиссий қайта ишлаш мураккаблашади. Китоб эса англаш функцияларига ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Оғзаки ва ёзма баён қилишингиз осонлашади

Китоб мутолааси суҳбат тарзингизга тўғридан-тўғри таъсир қилади. Бадиий адабиётни ўқиётганингизда сиз ўзингиз сезмаган ҳолда, тилингизни бойитасиз.

Фойдали кўп нарсаларни биласиз

Ижтимоий тармоқларда фойдали мақола ва видеолар, бироқ шу билан бир қаторда бефойда чиқинди бўлиб, айнан у информацион рационимизнинг катта қисмини ташкил қилади. Нафақат илмий, балки бадиий адабиётларда ҳам кўплаб фойдали нарсаларни топасиз.

Ўзгаришларни бошлаш

Ижтимоий тармоқлар ва телевизордан мутолаага ўтиш у қадар осон эмас: осон маълумотларни олиш одати сизни ортга – ёрқин сурат ва мемларга тортади. Бироқ сиз уддалайсиз. Сизга ёрдам берадиган нарсалар:

Атрофни ўзгартиринг

Ижтимоий тармоқлар тобеликни чақириш мақсадида ишланган. Маълумот реклама каби осон ва ёрқин. Миянгизга уни қайта ишлаш учун қувват сарфлаш талаб этилмайди. Унга эса бу ёқади. Шунинг учун ижтимоий тармоқларсиз ўзингизни ноқулай ҳис этасиз.

Агар бирор марта чекишни ташлаган бўлсангиз, биласизки, уйда чекишни ёдга соладиган сигарета, кулдонларни йўқотиш керак. Бу ижтимоий тармоқларга ҳам тегишли.

Агар қоғоз китобларни хуш кўрсангиз, уларни кўринарли жойга қўйинг. Смартфонда ўқийдиган бўлсангиз, барча ижтимоий тармоқлар иловаларини ўчиринг ёки беркитинг. Асосий экранда мутолаа дастурини қолдиринг. Мутолаа вақтида барча хабарномаларни ўчиринг: сизни ҳеч нарса китоб ўқишдан чалғитмаслиги керак.

Одатга айлантиринг

Агар бирор нарсани янгидан бошлаётган бўлсангиз, айниқса тобеликни бартараф этаётганингизда ирода – ёмон кўмакчи. Чарчасангиз ёки хафа бўлсангиз, у тезда сўнади. Одатдан фарқли равишда, у ҳар қандай кайфиятда сизга панд бермайди.

Мутолаа қилиш одатини яратинг. Кунига бир неча бет, бир боб, 15 дақиқадан бошлаб, аста-секин ўқилган бетлар сонини ошириб боринг.

Сизни ҳақиқатан ҳам жалб этадиган китобларни танланг. Бу жуда муҳим! Фойдали деб ҳисобланган, бироқ зерикарли асарларни ўқишга ўзингизни мажбурламанг. Агар ўқиб тугатилмаган китоблар қизиқтирмаса, уларни ўқишни дарҳол бас қилинг ва янгиларини бошланг.

Сиз мутолаани ёқтириб қолишингиз зарур. Акс ҳолда, интилишларингиз бесамар бўлади.

Ҳар қандай бўш вақтдан фойдаланинг

Ёнингизда доим китоб олиб юринг: ким билади, балки бўш вақт топилар. Транспортда, навбат кутишда ўқишингиз мумкин. Ҳар бир бўш дақиқани мутолаа билан тўлдиринг.

Бу китоб реаллик ўрнини босишини англатмайди. Яшанг, мулоқот қилинг, ҳеч нарсадан воз кечманг. Ижтимоий тармоқлардаги тонналаб бефойда постлар ўрнини кун келиб ҳаётингизни тубдан ўзгартирадиган маълумот эгаллайди.

Фейсбукдан олинди.