100 $ ҳақида оддий ҳикоя
Кичкинагина шаҳарчага бир сайёҳ келди ва кичкинагина меҳмонхонага кирди.
Меҳмонхона эгасига 100 доллар гаров пули қолдирди ва хоналар билан танишишга киришиб кетди.
Меҳмонхона эгаси қўлига тушган нақд пулдан зудлик билан фойдаланишга аҳд қилди.
У югуриб бориб қассобдан қарзини узиш учун 100 долларни узатди. Қассоб ҳам тезда бориб, фермердан қарзини узди. Фермер тракторини тузатиб берган устадан қарзини узолмай хуноб бўлиб ўтирганди.
Шаҳдам қадамлар билан уста ҳузурига борди ва пулни узатди.
Уста озиқ-овқат олавериб дўкончидан 100 доллар қарз бўлиб қолгани эсига тушди ва дўкончининг ёнида юзи ёруғ бўлди.
Дўкончи анчадан бери дўконни тозалаб юрган фаррошнинг ойлигини беролмаётганди. 100 долларни олган фаррош ижара пулини тўлаш учун меҳмонхонага югурди ва хўжайинга пулни узатди.
Хўжайин пулни олган пайтда юқори қаватдан сайёҳ тушди ва бу хоналар унга тўғри келмаслигини айтиб, пулини қайтариб олиб, жўнаворди.
Ҳеч ким ҳеч нарсага эга бўлмаган бўлса-да, бутун шаҳарча қарзларидан қутулган ва келажакка ишонч билан қараётган эди.
(с) Номаълум муаллиф.