December 12, 2019

Коррупцияга қарши курашишда фаол бўлайлик

Бугун бутун дунёда коррупцияга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу иллат ҳар бир жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришини издан чиқарувчи энг хавфли жиноятдир. Солиқ соҳасида коррупцион холатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш йўллари юзасидан турли семинар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасида “Коррупцияга қарши курашишда фаол бўлайлик” мавзусида семинар ташкил этилиб, унда вилоят Адлия бошқармаси ходимлари бу борадаги ҳуқуқий тушунчаларини бердилар.

Хусусан, 2017 йилда қабул қилинган “Корркпцияга қарши курашиш тўғрисида” ги қонун ва 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент фармони мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Дарҳақиқат, мазкур фармонда бу иллатга қарши курашиш, давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар белгилаб берилди. Бу борада Ўзбекисон ривожланган 180 та давлатлар орасида 156 ўринни эгалламоқда.

Коррупцияга қарши курашишда энг аввало уни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бир қаторда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқаролик институтлари фаолиятини кучайтириш талаб этилади. Тадбир давомида иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

Вилоят ДСБ матбуот хизмати.