November 23, 2019
Грипп мавсуми бошланмоқда.
Кунлар совуб кетиши натижасида гриппга чалиниш тез-тез учраб туради. Агар ўзингизда грипп аломатларини сезсангиз дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Қўшимча уй шароитида қуйидаги тавсияларимизга ҳам амал қилсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди.
- Оёғингизни ош содаси солинган иссиқ сувда ванна килинг. (Фақат кечқурун қилинг) Кейин қалампир настойкаси ёки комфорный, меновазин, ёки оддий спиртдан бирини суртиб оёғингизга пайпоқ кийволинг.
- Бурун битса 5 ош қошиқ тузни товада қиздиринг. Кейин пахта матоли калин халтачага солиб пешона ва икки қош ўртасига кўйинг. Озгинадан кейин бурнингиз очилганини сезасиз. Товуқ тухумини қайнатиб пахтали сочикка ўраб худди туздек кўйсангиз хам бўлади. Бу усул гаймарит бўлиб қолишингизниям олдини олади.
- Томоғингиз оғриб битиб қолса икки та катта картошкани сувда қайнатинг. Пишгач чиқариб олиб тўртга бўлиб сувга қайтариб солинг уч томчи йод, агар қўлингизда бўлса икки томчи эвкалипт ёғидан қўшсангиз ҳам бўлади. Оғзингизни очиб устингизга сочик ёпиб турасиз. Парга яқин борманг! Куйиб қолишингиз мумкин. Бироз ўтиб томоғингиз яхши бўлиб қолади.
- Яна томоқ оғриғида бир стакан қайнаган сувга 1 чой қошиқдан туз, сода солиб, икки томчи йод томизиб томоғингизни ғарғара килинг. Тезда тузалади. Буни кунига 3-4 маротаба такрорланг.
- Тоза асални оғзингизда тутиб турсангиз ҳам фойдали. Яна томоғингизга суртиб шарф ўраб олинг
- Малина. Малинали чой ҳарорат кўтарилганда тез-тез ичиб турилса фойдали. Малина ва смородинадан компот тайёрлаб тез тез ичсангиз ва ўраниб ухласангиз тез орада ҳароратингиз тушади.
- Пиёз шарбати. Пиёзни кесиб чуқур нафас олсангиз вирусларни ўлдиради. Бурун битса пиёз шарбатини бурунга томизсангиз тезда енгил нафас оласиз. Отит (қулоқ оғриса) икки томчи қулоққа томизинг. Тезда шифо топасиз.
- Товуқ шўрваси. Уй товуғидан шўрва тайёрлаб, кўк пиёз тўғраб ичсангиз тезда даво топасиз
- Карам барги. Карам баргини яхшилаб эзиб суви чиқадиган бўлгандан сўнг пешонага қўйинг. Устидан юмшок мато билан ўранг. Бадан ҳарорати тушгач яна янги барг кўйинг. Бу ҳароратни ва бош оғригини тузатади.