“YouTube” ижтимоий тармоғида “Кулбада яшаётган Наманганлик оилага ёрдам керак” номли тарқалган материал юзасидан Янгиқўрғон тумани ҳокимлигининг МУНОСАБАТИ
Жорий йилнинг 14 январ куни “YouTube” ижтимоий тармоғида “Кулбада яшаётган Наманганлик оилага ёрдам керак” номли тарқалган материал юзасидан вилоят ҳамда туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи иштирокида ўрганиб чиқилди.
Жумладан, Янгибоғистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Жўраев Тўхтасин Хайитмирзаевич шаръий никоҳ йўли билан яшаб келаётган аёли Абдурасулова Гулхаё ва 2014 йилда туғилган фарзанди Абдурасулов Жаҳонгир билан биргаликда яшаб келаётганлиги, хонадони 1 хонадан иборатлиги ва таъмирталаблиги аниқланди.
Ўрганиш давомида фуқаро Жўраев Тўхтасин Хайитмирзаевич яшаб турган хонадон ноқонуний равишда қурилганлиги, яшаш манзили Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида эканлиги маълум бўлди.
Янгибоғистон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муталов Ахмаджонни таъкидлашича фуқаро Жўраев Тўхтасин Хайитмирзаевич 1968 йилда туғилганлиги ушбу хонадонда 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб яшаб келаётганлиги, мавсумий иш билан банд бўлганлиги хонадонининг таъмирталаблигига асосий сабаб этиб кўрсатди.
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жўраев Тўхтасинни сурункали ичкиликбозликка берилганлиги, ушбу хонадонда доимий равишда яшамаслигини ҳамда фуқаро Жўраев Тўхтасин Хайитмирзаевичнинг фарзанди Ж.Абдурасуловга туман ҳокимлиги томонидан 2017 йилда хатна тўйи қилиб берилганлиги ва унга банкда ҳисоб-рақам очилганлигини айтиб ўтди.
Бундан ташқари Жўраев Тўхтасин Хайитмирзаевичнинг қайнотаси Убайдуллаев Абдусалом билан суҳбатлашилганда қизи Абдурасулова Гулхаё билан 2014 йилдан бери шаръий никоҳ йўли билан яшаб келаётганлиги шу вақт ичида бир нафар фарзандли бўлганлиги, Т.Жўраевни дангасалиги, иш билан банд бўлишга ҳоҳиш ва тоқати йўқлиги, сурункали равишда ичкиликбозликка берилганлиги сабабли, уларни қарамоғига олиб, ўзини номида бўлган бўш турган хонадонини доимий яшаш учун ажратиб беришига қарамасдан, куёви ушбу хонадонда яшашни истамаганлиги боис, ҳозирги ҳолатга тушиб қолганлигини афсус ва надомат билан таъкидлаб ўтди.
Убайдуллаев Абдусалом ўз сўзининг давомида ҳозирда қизи Абдурасулова Гулхаё иккинчи фарзандига тўрт ойлик ҳомиладор эканлиги, сурункали бетоб бўлаётганлиги, бироқ куёви Жўраев Тўхтасин Хайитмирзаевич бунга бефарқ билан қараши оқибатида тиббиёт муассасаларига мурожаат қилмаганлиги натижасида қизи бетоб бўлганлигини таъкидлади.
Ишчи гуруҳ томонидан фуқаро Жўраев Тўхтасин Хайитмирзаевичнинг шаръий никоҳ йўли билан яшаб келаётган аёли Абдурасулова Гулхаё туман марказий шифохонасига ётқизилди ва унинг соғлиги шифокорлар томонидан назоратга олинди.
Фуқаро Жўраев Тўхтасин Хайитмирзаевичнинг хонадони ноқонуний равишда қурилганлиги ҳамда ушбу хонадонга нисбатан туман ҳокимлиги томонидан Фуқаро Жўраев Тўхтасин Хайитмирзаевич номига уй-жойга эгалик ҳуқуқини эътироф этилиши ҳамда 2020 йилнинг феврал ойидан бошлаб, ўзи ва турмуш ўртоғи Абдурасулова Гулхаёни жамоатчилик асосида ишга қабул қилиниши ва шу орқали хонадонини таъмирлаб олиши мумкинлиги тушунтирилди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.