December 10, 2019

Наманган туманлараро иқтисодий суди: 2019 йил 11 ойи мобайнида қилинган ишлар сарҳисоби

Наманган туманлараро иқтисодий судининг фаолияти иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни амалга ошириш, иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга кўмаклашиш борасидаги вазифаларни бажаришга қаратилди.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида Наманган туманлараро иқтисодий суди томонидан 3668 та ишлар кўрилиб, уларнинг 2475 таси ёки 67,4 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 83 тани ташкил этган.

Соддалаштирилган тартибда иш юритиш бўйича 96 та даъво аризалар келиб тушган, уларнинг 81 таси қайтарилган, 13 та даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган, уларнинг барчаси кўриб чиқилиб, 10 таси бўйича суднинг даъвони қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарорлари қабул қилинган, 3 та даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.

Суд бўйича суд буйруғи бериш ҳақида жами 59 та аризалар келиб тушган, уларнинг 56 таси қаноатлантирилган, 3 та ариза бўйича суд буйруғи бериш рад этилган.

Кўрилган ишларнинг 556 таси фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид, 2843 таси маъмурий ҳуқуқий муносабатларга, 258 таси банкротлик, 9 таси корпоратив муносабатларга ва 2 таси юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга оид низолардир.

Наманган туманлараро иқтисодий судида кўрилган ишларнинг 3270 таси хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида бўлиб, улар 221 та иш бўйича даъвогар, 3049 та иш бўйича жавобгар сифатида иштирок этишган.

Шундан 750 та иш фермер хўжаликлари иштирокида кўрилган, улар 29 та ишда даъвогар, 721 та ишда жавобгар сифатида қатнашганлар.

Бу даврда республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори 312,08 млн сўмни, суд қарорларига асосан ундирилиши белгиланган давлат божи миқдори эса 20561,45 млн сўмни ташкил этган.

Ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 65 та суд таъсир чоралари қўлланилган. Уларнинг 41 таси қонун ҳужжатлари бузилганлиги юзасидан бўлган хусусий ажримлар, 7 таси маъмурий, 8 таси интизомий ва 9 таси моддий жавобгарликка тортиш ҳақидаги хусусий ажримлардир.

Наманган туманлараро иқтисодий суди раиси томонидан шахсий қабулларда жами 39 та топширилган мурожаатлар кўриб чиқилган, уларнинг 11 таси сайёр қабулларда амалга оширилган.

Суд томонидан бу даврда 177 марта, шу жумладан 12 марта телевидениеда, 12 марта радиода, 10 марта газетада ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган, жойларда 138 марта давра суҳбатлари ва маърузалар ташкил этилган.

Халқ билан мулоқот қилиш, судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш юзасидан “Менинг судьям – менинг маҳаллам” номли сайёр учрашувлар режаси, жойларда муаммоларни ҳал этиш учун ҳар ойда халқ билан очиқ мулоқотлар, шунингдек судьялар томонидан одил судловни амалга ошириш жараёнлари, халқ билан мулоқот натижалари ва суд фаолиятига доир бошқа масалалар тўғрисида ОАВларда чиқишлари медиа-режаси ишлаб чиқилган ва ушбу тадбирлар амалга ошириб борилмоқда.

Жуманазар Эргашев, Наманган туманлараро иқтисодий суди раиси.