November 20, 2019

Ҳиндистонлик инвесторлар ташкил этган хорижий корхона Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказига Хиндистонлик 3 нафар фукаро ташриф буюриб хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этиш максадини билдирди.

Марказ томонидан меҳмонларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатилди. Ахборот технологиялари соҳасини ўргатишга ихтисослаштирилган "CADD CENTRE LLC" МЧЖ шаклидаги хорижий корхона рўйхатдан ўтказилиши таъминланди.

Шунингдек, хорижлик меҳмонлар марказда яратилган имкониятлар юқори даражада эканлишини таъкидлаб уларга кўрсатилган хизматдан мамнунликларини билдирдилар.

Наргиза ПЎЛАТОВА, Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи.