December 7, 2019
Бир гуруҳ эронлик фуқаролар қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринди
Мамлакатимиз фуқаролари ва юртимизга кириб келаётган сайёҳларга Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтиш бўйича муайян қонун-қоидалар тўғрисидаги тарғибот олиб борилишига қарамай баъзи бир шахслар томонидан қонунбузарлик ҳолатлари учраб турмоқда.
Шу йилнинг 4 декабрь куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ҳужжатларни назоратдан ўтказиш вақтида ана шундай шахслардан 5 нафари қўлга олинди.
Асли Эрон Ислом Республикаси фуқаролари бўлган бу шахслар тақдим этган Испания давлатининг фуқаролик паспортлари текширилганда уларнинг қалбаки эканлиги маълум бўлди. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.