November 25, 2019

РОССИЯЛИК МЕҲМОНЛАР НАМАНГАНДА. УЛАРГА ДХМ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА ҲАМ МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ

Россия Федерацияси Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги делегация айни пайтда расмий ташриф билан Наманган вилоятида бўлиб турибди. Расмий учрашувлар доирасида Наманган вилояти ҳамда Свердловск вилояти ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланади. Мазкур учрашувлар давомида Наманган шаҳар ДХМ ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. ДХМ ходимлари томонидан инвесторларга яратилган шароитлар, аҳолини давлат хизматидан фойдаланиш учун сарф этаётган вақти, уларга яратилган шароитлар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Наргиза ПЎЛАТОВА, Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи.