Лирик чекиниш...
Болалар фантазиясининг чегараси йўқ. Уни ҳеч қандай табиий тартиб ва қоидаларга солиб бўлмайди. Гоҳида бу фантазиядан яхшигина асарлар чиқиши мумкин.
Истанбуллик рассом ва болалар педагоги Ясемин Эрдин Тавукчу ҳамда ҳайкалтарош, заргар Озгюр Каравит болаларнинг ижодидан илҳомланиб, антиқа заргарлик йўналишига асос солишди. Буни Tasarim Takarim деб номлашди.
Бир куни ўқувчиларининг бетакрор расмларидан илҳомланган Озгюр Каравитнинг хаёлига ажойиб ғоя келди. У дастлаб у ўз ўғли чизган суратда тақинчоқлар ясаб кўрди. Кейинчалик икки аёл бу ғояни давом эттиришни мақсад қилишди. Натижада ноёб ва антиқа дизайнга эга, болаларнинг сержило дунёсини акс эттирувчи бу санъат асарлари дунё бўйлаб танила бошлади.
Болалар расмлари кумуш ва олтиндан ясалган тақинчоқлар, билагузук ва турли безак буюмларига айлана бошлади.
Мазкур буюмлар 100дан 400 долларгача бўлган нархлардан сотилмоқда.
Муслим Мирзажонов, журналист.