December 18, 2019
800 миллион сўмга тенг бўлган контрафакт товарларнинг йирик партиясини қўлга олинди
Ўзбекистон чегарачилари ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринилган 800 миллион сўмга тенг бўлган контрафакт товарларнинг йирик партиясини қўлга олишди.
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманларида умумий қиймати 800 миллион сўмга тенг бўлган контрафакт товарларнинг йирик партиясини мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан кириб келишининг олдини олишди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Манба: ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали.