November 20, 2019
РОССИЯ АРМИЯГА ҚАНЧА САРФЛАЙДИ?
- Россия ҳукума��и мамлакат мудофаасига 2020 йилда давлат бюджетидан 3,1 трлн. рубл сарфлашни кўзда тутмоқда, бу 2019 йилга нисбатан 100 млрд. кам демакдир.
– Буни мамлакат бюджетида мудофаага етарли маблағ йўқлигидан деб тушунмаслик керак, – дейди бюджет сиёсатини ўрганиш лабораторияси катта илмий ходими Татьяна Тишенко. – Зеро, миллий армияни қайта қуроллантириш ишлари ниҳоясига етди, ҳисоб. Шунингдек, мудофаа учун маҳсулот ишлаб чиқараётган заводлар ҳам бюджетдан аҳолига биринчи навбатда керак бўладиган товарлар ишлаб чиқаришга каттагина буюртмалар олишди.
Аммо инфляция масаласини ҳам унутмаслик лозим. Келгуси йилларда мудофаа учун ажратиладиган маблағ яна ошиши аниқ.
Манба: namhaqiqatuz