Атроф-муҳит тоза жойда барака бўлади!
2019 йил 10 декабрь куни Наманган вилояти матбуот уйида “Вилоят ҳудудида чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар” мавзусида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ташкиллаштирилган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирни Ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоев олиб борди.
Соҳа мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этган мазкур анжуманда чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар юзасидан вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси бўлим бошлиғи Сайдулло Шамсиддинов, “Мусаффо иқлим” МЧЖ директори Фахриддин Ибрагимов, “Тоза ҳудуд” ДУК директори ўринбосари Дилшодбек Абдилахунов, МИБ вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Бекзод Мирзаевлар тушунчалар беришди.
Анжуман давомида журналистларнинг саволларига ташкилотларнинг масъул ходимлари атрофлича жавоб бердилар.
Тадбир якунида керакли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ҳусанбой ҲОДЖИМИРЗАЕВ, “Тоза ҳудуд” ДУК Ахборот хизмати.