December 5, 2019

ОБОД БЎЛАЁТГАН НАМАНГАН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 787-сонли қарори асосида Наманган вилоят ҳокимлиги, Наманган вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза килиш бошқармаси ҳамда вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК маъмурий бинолари олдига замонавий русумдаги чиқинди қутилари ўрнатилди.

Бу, албатта, аҳолининг чиқиндилар билан боғлиқ маданиятини оширишдаги яна бир муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Тез орада бу каби замонавий чиқинди қутиларини Наманган шаҳрининг Навоий кўчасида фаолият юритаётган барча ташкилот, идора, муассаса ҳамда савдо расталари яқинига ўрнатиш режалаштирилган.