January 16, 2020

БУГУН ВИЛОЯТИМИЗ РАҲБАРИ ТУҒИЛГАН КУН

Республикада энг намунали, маданиятли деб топилган ва ҳокимлар рейтингида 3-ўринни эгаллаган Хайрулло Бозоров 1976 йилнинг 16 январи куни, Наманган вилояти Чортоқ туманида таваллуд топган. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини иқтисодчи-менежер мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Хайрулло Бозоров меҳнат фаолиятини Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси инспектори лавозимидан бошлаб, Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғигача давом эттирган.

2005 йилда у фаолиятини Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, кейинчалик ушбу гуруҳ раҳбарлиги билан давом эттирган.

2007 йилда Хайрулло Бозоров Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлади.

2008 йилдан у Наманган вилоятининг учта туманига кетма-кет ҳоким этиб тайинланди. Даставвал у Учқўрғон, 2009 йилдан Чуст тумани ва 2014 йилдан Мингбулоқ туманларига раҳбарлик қилган.

2015 йил 26 ноябрдан ҳозирга қадар Наманган вилояти ҳокими сифатида фаолият олиб бормоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, таваллуд куни муносабати билан биз Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоровга вилоят аҳли номидан самимий табригимизни, эзгу тилакларимизни йўллаймиз!

Эътирофлар бардавом бўлсин, Наманганимиз ривожланаверсин!