December 25, 2019

“Наманган вилоятини тоза ҳудудга айлантирайлик” акцияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш Наманган вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК га 31 дона ISUZU русумидаги чиқинди ташувчи автомашиналар олиб келинди.

Шу муносабат билан, Наманган вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 21 декабридан 30 декабрь кунига қадар вилоятининг барча туман (шаҳар) ҳудудларида “Наманган вилоятини тоза ҳудудга айлантирайлик” шиори остида белгиланмаган ерларга жойлаштирилган қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш акцияси ўтказилмоқда.

Ушбу акция давомида (ўн кун муддатда) туман (шаҳар) аҳолиси томонидан жойлаштирилган қаттиқ маиший чиқиндиларни ишлаб чиқилган график асосида чиқинди полигонларига олиб чиқиб ташланади.

Ўтказилаётган акция доирасида қилинаётган сарф-харажатлар вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Наманган вилоят “Тоза худуд” ДУК Ахборот хизмати.